БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда бизнинг ҳиссамиз

AVK Groupнинг мақсади узоқ фойдаланиш муддатига эга, юқори сифатли маҳсулот яратиш, ишлаб чиқариш ва сотишдан иборат. Бизнинг маҳсулотимиз сув таъминоти, оқова сувлар, энергия таъминотини, шунингдек, қўлланиши биргаликда барқарор ривожланиш, одамлар соғлиғи ва атроф муҳитнинг ҳолатини яхшилашга хизмат қиладиган кўплаб бошқа соҳаларни ўз ичига оладиган ҳаётий муҳим инфраструктуранинг бир қисми ҳисобланади.

AVK учун барқарор ривожланиш ва оқилона иқтисодиёт ўзаро боғлиқдир. Сув йўқотилишининг қисқариши электр энергияси истеъмолининг қисқаришига олиб келади. Бу эса энг қимматли ресурсларимиздан бирининг тежалиши тўғридан-тўғри иқтисодий фойда билан ўзаро боғлиқлигини англатади.  Биз таклиф қилаётган маҳсулотдан фойдаланиш атроф муҳитга таъсирни энг кам даражага келтиради. Шундай қилиб, бизнинг бизнес-модель ижтимоий жавобгарлик ва экологик онглилик талабларига жавоб беради. 

БМТнинг Барқарор ривожланиш соҳасидаги 17 та мақсадлари (БРМ) глобал сайъ-ҳаракатлар учун асос ҳисобланади. Ҳужжатда ижтимоий, иқтисодий ва экологик ривожланиш чамбарчас боғланган бўлиб, узоқ муддатли натижаларга эришиш учун умумий глобал сайъ-ҳаракатлар талаб қилинади, дейилган.

6-глобал мақсад

Сув таъминоти тизими учун бизнинг маҳсулотлар ассортиментимиз тоза сув ва санитарияга етишиш, шунингдек, уни барқарор бошқаришни таъминлашга йўналтирилган Барқарор ривожланишнинг 6-мақсадига тўла мос келади. Бизнинг маҳсулотимиз сув ресурсларини ишончли, узоқ муддатли ва барқарор бошқаришга хизмат қилади ва шу тариқа, сувнинг йўқотилиши ва энергия истеъмолини камайтиришга кўмаклашади.

AVK маҳсулоти канализация тизимларида ҳам қўлланади. Маҳсулотимизнинг сифати атроф муҳит ифлосланиши, соғлиққа зарар етиши хавфини минималлаштиришга, шунингдек, энергия истеъмолини камайтиришга хизмат қилади.

9-глобал мақсад

БМТнинг 9-мақсади ишончли инфратузилмани ривожлантириш, саноатнинг барқарор тармоқларини илгари суриш ва илмий тадқиқотлар ҳамда инновацияларга инвестиция киритишдан иборат. AVKнинг ҳар учала бизнес тузилмаси бу мақсадга эришишга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда, чунки биз чиқиндиларни қайта ишлаш жараёнларида фойдаланиладиган ва турли энергия, сув ва инфраструктура ечимларида қўлланаётган  инновацион маҳсулотларни яратаяпмиз ва ишлаб чиқараяпмиз.

17-глобал мақсад

Барқарор ўтиш бу – давлат компаниялари ва хусусий компаниялар тўқнаш келаётган ўзгаришларни бошқариш бўйича энг йирик лойиҳалардан биридир. Шунинг учун 17-БРМ  барча БРМда муваффақиятга эришиш учун ўзаро шерикликни йўлга қўйиш ҳақида сўз юритади. Биз саноатнинг турли тармоқлари, ҳукуматлар, давлат органлари, фуқаролик жамияти ва академик дунёдаги шериклар билан ҳамкорлик қилмоқдамиз. Сўнгги йилларда биз сув соҳаси, кейин эса 6-БРМга эришиш соҳасидаги шериклик муносабатларига алоҳида эътибор қаратдик.

AVKнинг барқарор ривожланиш бўйича ҳисоботидан кўпроқ билиб олинг.

Юклаш

Инсоният учун сувнинг аҳамияти

Ушбу рисола орқали сувнинг инсоният соғлиги ва ҳаёти сифати, жаҳон энергия истеъмоли ва иқлимига жиддий таъсир кўрсатиши, шунингдек иқтисодиёт сув исрофидан ва тозаланмаган оқава сувлардан қандай зарар кўриши ҳақида сизга маълумот бериб ўтмоқчимиз. 

Видео

Агар чиқиндилар энди чиқиндилар деб ҳисобланмаса, нима бўлади?

Агар ортиқча чиқиндилар муаммоси ҳал этилса нима бўлади? Оқова сувларни қайта тикланадиган энергияга айлантириш мумкин.

Юклаш

AVK номолиявий фаолияти ҳақида 2022 йил ҳисоботи

Барқарорлик ва биз ишлаб чиқарадиган қўшимча маҳсулотларни қайта ишлашга диққат қаратиш бизга хос азалий хислат ва бу ҳар доим бизнес юритиш усулимизга ҳам ўз таъсирини кўрсатган.